Устоз-шогирд анъанаси амалда...

15 Февраль 2024, 07:01
Университет янгиликлари

Жорий йилнинг 14 февраль куни География ва агрономия факультетининг бир гуруҳ иқтидорли 1-босқич талабалари Агрокимё ва экология кафедраси профессори Остонақулов Тоштемир Эшимович дилдан суҳбат қурдилар. Самимий даврада устоз ўзининг ҳаёт йўли, илмий изланишлари тўғрисида сўзлаб берди.

Айтиш жоизки, Тоштемир Эшимович мингдан ортиқ илмий мақолалар, 40 та патент ва муаллифлик гувоҳномалари, 39 та дарслик ва ўқув қўлланмалар, 36 та монографиялар, 65 та услубий қўлланмалар ёзиш билан бир қаторда 33 та турли сабзавот ва полиз экинлари навларининг муаллифи ҳамдир. Ҳозирги кунга қадар устоз раҳбарлигида 5 нафар фан доктори, 24 нафар фан номзодларининг илмий ишлари муваффақиятли ҳимоя қилинган.

Янги нав ва нав дурагайларининг яратилиши йўлида олиб борилаётган илмий изланишлар тўғрисидаги маълумотлар талабаларда катта таассурот уйғотди. Ушбу учрашув, шубҳасиз, бўлғуси мутахассисларда соҳага бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.