Қашқадарё вилоятида “Инкубация дастури” муваффақиятли якунланди

Қашқадарё вилоятида ёш инноваторлар ва стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Инкубация дастури ўқув-машғулоти” муваффақиятли якунига етди. Дастур доирасида Pitch Day ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур дастурга вилоят бўйича жами 31 та лойиҳа қабул қилиниб, саралаш натижасида 19 та лойиҳа инкубация босқичида иштирок этди. Иштирокчилар ижтимоий соҳа, энергетика, иқтисодиёт, туризм, соғлиқни сақлаш, сунъий идрок ҳамда робототехника йўналишларида ўз инновацион ғояларини тақдим этдилар. Якуний Pitch Day жараёнида жамоалар ўз стартап лойиҳаларини экспертлар олдида ҳимоя қилиб, энг истиқболли ғоялар саралаб олинди ҳамда фаол иштирокчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қувонарлиси, Қарши давлат университети талабалари юқори натижаларни қайд этиб, фахрли ўринларни эгаллади:
1-ўрин — Элбек Эрмуминов (Иқтисодиёт факультети, 2-курс)
2-ўрин — Гулрух Исмоилова (Иқтисодиёт факультети, 3-курс)
3-ўрин — Машҳура Мустафоева (Санъатшунослик факультети, 2-курс)

Мазкур натижалар ёшларнинг билим, изланиш ва инновацияга бўлган интилишининг ёрқин ифодасидир.