Қарши давлат университети талабалари халқаро алмашинув дастурида иштирок этмоқда
19 Март 2026, 11:44
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 2-босқич талабалари Асал Фахриддинова ҳамда Фарангиз Искандарова Хитой Халқ Республикасининг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ансин педагогика университетига “Student Exchange Program” (талаба алмашинув дастури) асосида қабул қилинди. Айни пайтда талабалар баҳорги семестр давомида мазкур университетда таҳсил олиб, ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, халқаро тажриба орттиришмоқда. Ушбу имконият талабаларнинг хорижий тилларни чуқур ўрганиши, турли маданиятлар билан яқиндан танишиши ҳамда келгусидаги илмий ва касбий фаолиятлари учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.