Университет Кенгаши: Эътироф
19 Март 2026, 11:46
Университет янгиликлари
Бугун навбатдаги университет Кенгаши бўлиб ўтди. Йиғилишни Кенгаш раиси, университет ректори, профессор Д.Набиев олиб борди. Дастлаб анъанага мувофиқ илмий даража ва илмий унвонга эришган профессор-ўқитувчилар эътироф этилди. Уларнинг илм йўлидаги муваффақиятлари олий таълим муассасасининг илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил эканлиги таъкидланди. Сўнгра Кенгаш йиғилиши кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарур топшириқлар белгиланди.