Абдулла Орипов издошлари — Истеъдод эътирофи
19 Март 2026, 11:47
Университет янгиликлари
Косон туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан “Абдулла Орипов издошлари” мавзусида ўтказилган онлайн танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Мазкур танлов бешта номинация асосида ўтказилиб, унда иқтидорли ёшлар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Хусусан, “Шоир ижодидан энг яхши ижро” йўналишида Қарши давлат университети Филология факультети 025-30-гуруҳ талабаси Зафар Хуррамов фахрли 1-ўринни эгаллади. Ушбу ютуқ талабамизнинг ижодга бўлган юксак қизиқиши ва салоҳиятининг ёрқин ифодаси бўлди. Зафар Хуррамовни ушбу муваффақияти билан самимий табриклаймиз ва келгусида янада улкан зафарларни қўлга киритишини тилаймиз!