Замонавий шеъриятнинг Навоийси — Абдулла Ориповга эҳтиром
Сайида Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона маркази, Қарши давлат университетининг Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан “Замонавий шеъриятнинг Навоийси” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Мазкур тадбирда университет доцентлари Нилуфар Умарова, Гулруҳбегим Равшанова мазмунли маърузалари билан иштирок этдилар. Шунингдек, талабалар томонидан шоир қаламига мансуб сара шеърлар ифодали ўқилди ҳамда “Соҳибқирон” драмаси асосида саҳна кўриниши намойиш этилиб, кечага алоҳида бадиий руҳ бағишлади. Ушбу адабий кеча орқали буюк шоир ижодининг мазмун-моҳияти, унинг замонавий ўзбек адабиётидаги ўрни яна бир бор кенг ёритилди