Хотин-қизлар фаровонлиги – жамият тараққиёти гарови
Қарши давлат университетида хотин-қизлар фаровонлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда университет Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Ш.Карамова, Қарши шаҳар “Оқила аёллар ҳаракати” раҳбари, халқаро тоифадаги психолог М.Бердиева,Қарши шаҳар имом хатибининг хотин-қизлар масалалари боʻйича ўринбосари О.Зикирова, олий тоифали шифокор М.Норқулова, Қарши шаҳар ИИБ катта инспектори Н.Мақсадова, шунингдек, Тиббиёт, Кимё-биология ҳамда География ва агрономия факультетларнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари, профессор-ўқитувчилар ва талаба қизлар иштирок этди.Тадбир давомида эрта никоҳ ва туғруқнинг салбий оқибатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий ва ижтимоий жиҳатлари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан муҳим тавсиялар берилди. Якунда бундай учрашувлар ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.