Глобаллашув шароитида ёшлар маънавияти: долзарб масалалар ва ечимлар

Қарши давлат университетида “Глобаллашув шароитида ёшлар маънавияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Мазкур анжуман замонавий глобал жараёнлар таъсирида ёшлар маънавиятини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларни замон талаблари билан уйғунлаштириш масалаларига бағишланди. Анжуманда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор И.Бекпулатов, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, профессор С.Чориев, доцент Т.Қурбонов, шунингдек, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талаба-ёшлар иштирок этдилар.Тадбир давомида сўзга чиққан маърузачилар глобализация шароитида ёшлар онгида юз бераётган ўзгаришлар, ахборот хуружлари даврида маънавий иммунитетни шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этишнинг долзарб жиҳатлари ҳақида атрофлича фикр юритдилар. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида муҳим таклиф ва тавсиялар илгари сурилди. Анжуман қизғин савол-жавоблар, очиқ мулоқот ва фикр алмашувлар руҳида ўтиб, иштирокчилар учун мазмунли ва манфаатли бўлди. Тадбир якунида ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бундай илмий-амалий анжуманларни мунтазам ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.