Ректор табриги
19 Март 2026, 11:56
Университет янгиликлари
Ассалому алайкум қадрли жамоа аъзолари ва азиз талаба-ёшлар!
Сизларни олижаноблик, саховат ва маънавий покланиш тимсоли бўлган улуғ айём — Муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман! Ушбу қутлуғ кунлар халқимизнинг кўп асрлик анъаналари, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда инсонпарварлик фазилатларини янада мустаҳкамлайди. Шу файзли дамларда сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва хонадонларингизга доимий қут-барака тилайман. Машаққатли илм йўлидаги заҳматларингиз ва эзгу интилишларингизда Яратганнинг ўзи доим мададкор бўлсин. Муборак Рамазон ҳайити барчамизга тинчлик, фаровонлик ва чексиз қувонч олиб келсин!
Дилмурод Набиев
Қарши давлат университети ректори