Халқаро олимпиададан хушхабар: битта кумуш, иккита бронза!

Қорақалпоқ давлат университетида олий таълим муассасалари ўртасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ИИ Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Унда 40 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан 200 дан ортиқ талабалар ҳамда юқори малакали ҳакамлар ҳайʼати аʼзолари қатнашди. 

Қувонарлиси, мазкур нуфузли олимпиадада иштирок этган Қарши давлат университети Математика ва компьютер илмлари факультетининг 4 нафар талабасидан 3 нафари совриндор бўлди. Хусусан, Жаҳонгир Мусурмонов кумуш медални қўлга киритган бўлса, Алишер Нуралиев ва Шахбоз Халимовга бронза медаль насиб этди. 

Қарши давлат университети жамоаси номидан талабаларимизни ушбу ютуқ билан самимий қутлаймиз. Муваффақиятлар бардавом бўлсин!