Магистрлик диссертациялари ҳимояси давом этмоқда

Қарши давлат университетида 2025/2026-ўқув йилида магистратура мутахассисликларини тамомлаётган 267 нафар битирувчи магистрнинг диссертация ишлари ҳимояси ўтказилмоқда. Университет ректорининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган график асосида 2026-йил 22–26-июнь кунлари ташкил этилаётган ҳимояларда магистрлар ўз илмий тадқиқотлари натижалари ва амалий тавсияларини Аттестация комиссияси аъзоларига тақдим этмоқда. Магистрлик диссертациялари ҳимояси тарих, психология, иқтисодиёт, туризм, филология, физика, математика, ахборот тизимлари, биология, кимё, экология, география ҳамда бошқа қатор мутахассисликлар бўйича белгиланган тартибда давом этмоқда. Ҳимоя жараёнлари якунида битирувчиларнинг илмий салоҳияти ва касбий тайёргарлиги тегишли мезонлар асосида баҳоланади.