Хитойдан навбатдаги хушхабар! Университетнинг яна бир талабаси совриндор бўлди

Хитойнинг Ченду шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида дзюдочиларимиз томонидан иккинчи медаль қўлга киритилди. 

Аҳамиятлиси, ушбу медални мамлакатимиз терма жамоасига - 81 кг вазн тоифасидаги полвонимиз, Қарши давлат университети Спорт факультети 3-курс талабаси Нурбек Муртазоев тақдим этди. 

Нурбек олтин медаль учун кечган курашда Япония вакили Ходжо Ёшитога имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди.