ИШГА ТАКЛИФ

13 сентябрь 2023
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессор,  доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

Ботаника, Амалий инглиз тили, Спорт фаолияти, Инглиз тили ва адабиёти кафедралари мудири лавозимига;

Ботаника (1), Алгебра ва геометрия (1), Ўзбек тилшунослиги (1) кафедралари профессор лавозимига;

География (1), Педагогика (1), Амалий математика (1), Жаҳон тарихи (1), Немис тили ва адабиёти (1), Технологик таълим (1), Назарий ва экспериментал физика (1), Бошланғич таълим (1), Психология (2), Ноорганик кимё (1), Ўзбекистон тарихи (1),  Ўзбек тили ва адабиёти  (1), Факультетлараро инглиз тили (2), Умумий физика (1), Ўзбек тилшунослиги (1)  кафедралари доценти лавозимига;

География (1),   Рус тили ва адабиёти (1), Педагогика (3), Амалий математика (1), Жаҳон тарихи (1), Бошланғич таълим (1), Психология (1), Ўзбек тили ва адабиёти (1), Ботаника (1), Факультетлараро инглиз тили (1), Инглиз тили ва адабиёти (1), Мактабгача таълим (1), Ўзбек тилшунослиги (1), Адабиётшунослик (Ўзбек мумтоз адабиёти) (1) кафедралари илмий даражали катта ўқитувчиси лавозимига;

Амалий математика (1) кафедраси илмий даражали ўқитувчи (ассистент) лавозимига;

Инглиз тили ўқитиш методикаси (1), Мусиқа таълими (1), Саноат муҳандислиги (1), Туризим ва маркетинг (1) кафедралари ўқитувчи (ассистент) лавозимига;

Рус тили ва адабиёти (1), Психология (1), Ноорганик кимё (1), Ўзбекистон тарихи (1), Ўзбек тили ва адабиёти (1), Факультетлараро инглиз тили (3), Алгебра ва геометрия (2), Агрокимё ва экология (60810700-Агрокимё ва агротупроқшунослик мутахассислиги бўйича) (1), Агрокимё ва экология (6011800-Мева-сабзавотчилик ва узумчилик мутахассислиги бўйича) (2), Масофавий таълим (математика мутахассислиги)  (1), Лингвистика (2), Физиология (3)  кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига.

Лавозим учун малакавий талаблар:

  1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари;
  2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;
  3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

  1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;
  2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;
  3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;
  4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);
  5. SCOPUS va WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй.
Мурожаат учун: Ходимлар бўлимига ҳафтанинг душанбадан шанба кунигача соат 09.00дан 17.00гача. 
Телефон: 75 220-02-18.
Электрон почта: kardu@umail.uz
Муддати: 2023 йил 14 октябрь

Теглар: #ИШГА ТАКЛИФ