
“Зукко китобхон” танловининг ғолиблари аниқланди
15 Ноябрь 2023, 08:48
Университет янгиликлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан "Талабалар фестивали" доирасида “Зуккко китобхон” мусобақасининг университет биринчилиги ўтказилди. 6 та бадиий асарлар бўйича берилган саволларга 17 та жамоа ўз билимларини синовдан ўтказди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра,
1️⃣ - Магистр талабалардан ташкил топган "Империа" жамоаси,
2️⃣ - Тарих факультетининг "Буюк келажак" жамоаси,
3️⃣ - Роман-герман филологияси факультетининг "Нефрит" жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар:
1- 2 000 000 (икки миллион),
2- 1 500 000 (бир ярим миллион)
3- 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади.