Соғлом ҳаёт сари: ёшлар гиёҳвандликка қарши
Табиий фанлар ва агрономия факультетида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирокида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари, наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ёшларни гиёҳвандлик иллатидан асраш, уларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда турли зарарли иллатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда ректор маслаҳатчиси Алишер Жўраев иштирок этиб, гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги ва жамиятга салбий таъсири, наркожиноятларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда ёшларни бундай иллатлардан ҳимоя қилиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тадбир якунида талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.