Тўлқин Нодиров “Мустақиллик — Ватанпарвар Фидоийлари” кўкрак нишони билан тақдирланди

6 Октябрь 2026, 04:33
Университет янгиликлари

Фидойи ватанпарварлиги, инсонлар саломатлигини асраш, ёш авлодга таълим ва тарбия беришдаги фидойилиги учун Қарши давлат университети Клиник ва фундаментал тиббиёт фанлари кафедраси мудири Тўлқин Нодиров Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг “Мустақиллик — Ватанпарвар Фидоийлари” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси қошидаги “Ватанпарвар фидоийлар” бадиий-тарғибот жамоаси раҳбари Алишер Ҳамроев иштирок этди. У Тўлқин Нодировни юксак эътироф билан самимий қутлаб, ватанпарварлик ва фидойиликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ҳамда ижодий чиқиши билан тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Ўз навбатида, Тўлқин Нодиров билдирилган юксак эътирофдан мамнунлигини билдириб, бу эътибор келгусида ҳам масъулият билан меҳнат қилишга ундашини таъкидлади.