ҚАШҚАДАРЁ ЮКСАК МАРРАЛАР АРАФАСИДА
26 Октябрь 2026, 05:11
Университет янгиликлари
Маълумки, давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи ҳамиша катта аҳамиятга молик воқеа бўлади. Чунки бундай ташрифлар давлат бошқаруви ва жамият ҳаёти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, ҳудудларнинг мавжуд салоҳиятини янада кенгроқ рўёбга чиқаришга, аҳолининг оғриқли муаммоларини тезкор ҳал этишга, пировардида эса мамлакат тараққиётини жадаллаштиришга йўналтирилган ислоҳотларнинг натижадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим бошқарув механизми ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда мамлакатимиз етакчиси вилоятларга ташрифи давомида айниқса аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишга, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглашга катта эътибор беради - бу эса давлатнинг бугунги сиёсатида инсон ва аҳоли эҳтиёж ҳамда манфаатларига устуворлик берилаётганидан, давлат органларининг бу борадаги масъулиятини оширишга интилинаётганидан далолат беради.
Лекин давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига бу галдаги ташрифи айрича мазмун ва моҳиятга эга бўлди. Зеро, ташриф давомида воҳанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш билан боғлиқ мисли кўрилмаган истиқболли режалар ва ташаббуслар илгари сурилди. Умуман олганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига бу галги ташрифи мазмуни “Билимга – рағбат, меҳнатга – имконият, ташаббусга – мадад” деган шиорда мужассам бўлди.
Билимга - рағбат
Мамлакат Президенти илгари сурган ушбу ҳаётий тамойил замирида инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, йигит ва қизларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам бўлди. Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида таълим, касбий тайёргарлик, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратгани мазкур ёндашувнинг амалий ифодасига айланди.
Бугунги кунда билим ва касб-ҳунар нафақат шахсий камолот, балки иқтисодий тараққиёт, ижтимоий барқарорлик ва турмуш фаровонлигининг ҳам муҳим омили эканлиги сир эмас. Худди шунинг учун давлат сиёсатида ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг замонавий технологияларни ўзлаштириш борасидаги интилишларини рағбатлантириш, ёшлар ўзлаштирган назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш чораларига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида илғор касбий таълим тажрибаси билан танишуви бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамиятини яна бир бор кўрсатиб берди. Хусусан, давлат раҳбари Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникуми ва унинг негизида ташкил этилган “Касблар шаҳарчаси” фаолияти билан танишаркан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг билим ва малакасини ошириш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратди. Бугунги кунда қиймати 42 миллиард сўм бўлган мазкур техникумда 10 та йўналиш бўйича 417 нафар ёш таҳсил олаётгани, ўқув жараёнига Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой ва Жанубий Кореянинг илғор тажрибалари татбиқ этилаётгани касбий таълимни халқаро тажриба асосида ташкил этишга бўлган интилишлар интенсив тус олаётганини кўрсатиб турибди. Эътиборли жиҳати шундаки, техникумда ёшларга назарий билимлар бериш билан чекланмасдан, уларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга ҳам устувор аҳамият берилмоқда. Масканда ахборот технологиялари, “яшил” энергетика, робототехника, дронларни бошқариш, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби замонавий йўналишлар билан бир қаторда тикувчилик, ошпазлик, агрономия ва бошқа касбларни ўрганиш учун ҳам имкониятлар яратилган. Бундай ёндашув ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларини эрта аниқлаш, уларни муносиб касбга йўналтириш ҳамда келгусида мустақил даромад топиши учун замин яратмоқда.
Билимга рағбат беришнинг яна бир муҳим йўналиши иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлди. Мамлакат Президенти вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Қарши шаҳридаги Президент мактабининг “Cambridge” имтиҳонларида республика бўйича юқори натижа қайд қилганини, Абдулла Орипов номидаги ижод мактабининг «Заковат» турнирида ғолиб бўлганини эътироф этди. Косонлик ўқувчи Муроджон Халимовнинг SAT имтиҳонида максимал 1600 балл тўплаганини алоҳида қайд қилиб ўтди. Давлат раҳбари шу муносабат билан келгуси йилдан ҳар бир туманда биттадан мактабда аниқ фанларни чет тилида ўқитишни йўлга қўйиш, барча туманларда робототехника тўгаракларини ташкил этиш вазифаларини белгилаб берди. Президентимиз қашқадарёлик 500 нафар ёшни немис тилига ўқитиб, Германияда ҳақ тўланадиган амалиётга юбориш ташаббусини ҳам илгари сурди.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Қарши давлат университетида бўлиб, олийгоҳда таълим олиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун яратилган шароитлар билан танишди. Ташриф давомида университетнинг таълим салоҳияти, халқаро ҳамкорлиги, замонавий илмий инфратузилмаси ва талабалар учун яратилган қулайликларга эътибор қаратилди. Айни пайтда Қарши давлат университетида бакалавриат ва магистратура босқичларида 14 мингдан ортиқ талабага 579 нафар профессор-ўқитувчи таҳсил бермоқда. Университетда инглиз филологияси, математика, амалий математика ва физика таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтказилган. Россия ва Беларусь олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 14 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилган. Кейинги йилларда муассасадаги Тиллар факультетида минг ўринли замонавий медиа студия, шунингдек, хитой, немис, француз, инглиз ва рус тилларини ўрганиш марказлари ташкил этилди. Халқаро дастурлар доирасида синхрон таржимонлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олийгоҳда илмий тадқиқотларни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамлардан бири еттита лабораторияни бирлаштирган Халқаро лабораториялар марказининг ташкил этилгани бўлди. Айни пайтда марказда сунъий интеллект, машинали ўқитиш ва робототехника йўналишларида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Университетда учта янги талабалар турар жойи қурилиб, 1300 дан ортиқ қўшимча ўрин яратилди ва талабаларнинг турар жойига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди. Шунингдек, олийгоҳ ҳудудида 240 ўринли болалар боғчаси, кутубхона, ошхоналар, ёшлар маркази ва анжуманлар саройи фаолият юритмоқда. Университет қошида “Лочин” футбол жамоаси ташкил этилиб, унинг машғулотлари учун замонавий спорт майдони қурилган. Давлат раҳбари университетдаги шароитлар билан танишаркан, уларни замонавийлаштиришга доир қимматли ғоя ва таклифларни илгар сурди.
Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида касбий таълимни такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, замонавий фан ва технологияларни ўрганиш учун янги имкониятлар яратиш бўйича белгилаб берган вазифалари “Билимга – рағбат” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди.
Меҳнатга – имконият
Ушбу ҳаётий тамойил замирида воҳа аҳлининг ҳалол меҳнат орқали фаровон ҳаётга эришишга бўлган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ғояси мужассам бўлди. Маълумки, меҳнат инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, моддий фаровонликка эришиши ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишининг энг муҳим шартларидан бири саналади. Шу маънода тавсифлаганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган “Меҳнатга – имконият” тамойили чуқур ижтимоий-иқтисодий мазмунга эга. Унинг моҳияти шундаки, тараққиётга юз тутмоқ бўлган ҳар бир юртда ҳар бир инсоннинг ҳалол меҳнат қилиши, иқтидорини намоён этиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун зарурий шарт-шароитлар яратилмоғи лозим. Бунинг учун иш ўринлари сонини кўпайтириш билан чекланмасдан, аҳолининг меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, меҳнат натижаларини муносиб қадрлаш ҳам тақозо этилади.

Бу борада давлат раҳбарининг саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, мамлакат Президенти Қарши шаҳридаги “Sulton Tex Group” тўқимачилик кластери фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишди. Фабрикада 54 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 20 минг тонна мато ишлаб чиқариш ва бўяш қувватлари ишга туширилган, 840 та иш ўрни яратилган. Корхонада сувнинг 95 фоиздан ортиғини тозалаб қайта ишлатиш имконини берувчи тизим жорий этилгани иқтисодий самарадорликни экологик масъулият билан уйғунлаштириш мумкинлигини кўрсатиб турибди.
Қашқадарё меҳнат ва тадбиркорлик салоҳиятидан оқилона фойдаланишда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади. Вилоятнинг иқлим шароити, ер ва сув ресурслари, деҳқончилик ҳамда чорвачилик анъаналари янги даромад манбаларини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратади. Давлат раҳбари ўз маърўзасида вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзи қўшимча равишда 200 минг кишини даромадли қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун яйловлардан самарали фойдаланиш, чорвачилик комплексларини ташкил этиш, янги ер майдонларини ўзлаштириш ва сувни тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш кераклигини уқдирди.
Мамлакат Президенти меҳнат билан машғул кишиларга кенг имкониятлар яратиш учун маҳаллаларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бу борада Қамаши туманидаги Чим маҳалласи тажрибаси алоҳида эътиборга лойиқ. Маҳаллада ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, аҳолини иш билан таъминлаш эвазига камбағалликни бартараф этиш борасида кўзга кўринарли натижаларга эришилган. Давлат раҳбари ушбу тажриба асосида келгуси йилги Мустақиллик байрамига қадар ҳар бир туманда иккитадан замонавий маҳалла марказини ташкил этишни таклиф қилди.
Президент ғоя ва мулоҳазалари аҳоли бандлигини таъминлашда туризм салоҳияти алоҳида ўрин тутишини кўрсатиб берди. Вилоятга йил бошидан буён 2,5 миллиондан ортиқ сайёҳ келгани, шу жумладан Ғелон қишлоғига ташриф буюрганлар сони 500 минг кишига етгани мазкур соҳанинг иқтисодий имкониятларини ёрқин намоён этиб турибди. Давлат раҳбари Ғелонда тоғ-чанғи курортининг ривожлантирилиши, тоғ қишлоқларида этнотуризмнинг ташкил этилиши, Шаҳрисабз туманида рафтинг ва спорт туризмининг йўлга қўйилиши маҳаллий аҳоли учун хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, умумий овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида янги иш ўринларини яратиши мумкинлигини таъкидлади.
Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, туризм имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллаларда бандликни таъминлаш бўйича белгилаб берган вазифалари “Меҳнатга – имконият” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди.
Ташаббусга – мадад
Ушбу ҳаётий тамойил замирида фуқароларнинг ташаббусларини амалий натижага айлантириш ғояси мужассам бўлди. Жамият тараққиётини таъминлашда ташаббускорликнинг аҳамияти беқиёслигини исботлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Зеро, ҳар қандай ислоҳот муваффақияти жамият аъзоларининг янгиликка интила олиши, ўз ғояларини амалий натижага айлантириши билан белгиланади. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурган “Ташаббусга – мадад” тамойили алоҳида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Унинг замирида фуқаролар ижодий ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, истиқболли ғояларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий имкониятлардан самарали фойдаланиш ғояси мужассам.
Ушбу тамойилни ҳаётга татбиқ этиш учун Қашқадарё вилоятида етарли иқтисодий ва ижтимоий салоҳият мавжуд. Вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, туризм ва ҳунармандчилик соҳаларида янги ғояларни амалга ошириш, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш ва аҳоли бандлигини кенгайтириш имкониятлари катта. Бироқ, давлат раҳбарининг мулоҳазаларидан кўринадики, бу имкониятларни рўёбга чиқариш учун ташаббускор фуқароларни аниқлаш, уларнинг лойиҳаларини пухта баҳолаш, уларни зарурий ресурслар билан таъминлаш, ташаббусларнинг натижадорлигини мунтазам кузатиб бориш талаб этилади.
Ташриф чоғида вилоятнинг иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида олтита саноат кластерини ташкил этиш ва “Қашқадарё” эркин иқтисодий зонаси филиалларини очиш, уларнинг инфратузилмасини такомллаштириш ишларига 250 миллиард сўмлик маблағ йўналтириш белгиланди. Шунингдек, уч йиллик дастур доирасида тадбиркорларнинг турли ташаббусларини ўзида мужассм қилган 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, 50 мингта иш ўрнини қамраб олиш вазифаси қўйилди. Бу ташаббуслар маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулотнинг қўшилган қийматини ошириш, ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш ва тадбиркорларнинг янги бозорларга чиқишини рағбатлантиришга қаратилгани билан қадрлидир. Улар кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш, янги касбларга бўлган талабни шакллантириш имконини ҳам беради.
Ҳар қандай ижтимоий аҳамиятга молик илғор ташаббус молиявий ва ташкилий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватланганидагина рўёбга чиқади. Шуни назарда тутган ҳолда давлат раҳбари тадбиркорларнинг аҳамиятли ташаббуслари учун кредитлар ажратишда уларнинг пул оқими ва аниқ буюртмаларини ҳисобга олиш, ортиқча ҳужжатбозликни қисқартириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудларни режали ривожлантириш, аҳоли учун замонавий яшаш муҳитини яратиш ва экологик барқарорликни таъминлаш ташаббусларига ҳам эътиборни қаратди. Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳрини барпо этиш, янги ҳудудларни “яшил” ва “ақлли” шаҳар тамойиллари асосида ривожлантириш режалари шулар жумласидандир. Маҳаллаларда яшил ҳудудларни кўпайтириш, кўчат экиш ва ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш ташаббуслари эса аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда жамоавий масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади. Бу ташаббусларнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, улар фуқароларни ислоҳотларнинг фақат кузатувчисига эмас, балки бевосита иштирокчисига айлантиради.
Хуллас, мамлакат Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида виоятдаги мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланиш, фуқароларнинг аҳамиятли ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари “Ташаббусга – мадад” тамойилининг амалий аҳамиятини очиб берди.
Хулоса ўрнида
Президентнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи нафақат келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш имконини берди, балки аҳолини руҳлантирувчи, унинг кайфиятини кўтарувчи, келажакка ишончини оширувчи омил бўлиб хизмат қилди. Ташриф давомида воҳа иқтисодий имкониятларини аҳоли эҳтиёжлари билан уйғунлаштиришга урғу берилди. Бундай ёндашув одамларда ўз муаммолари эътибордан четда қолмаётгани, уларнинг турмушини фаровонлаштириш масаласи устувор вазифа сифатида қаралаётгани ҳақида тасаввурни юзага келтирди. Айни пайтда воҳа аҳли кайфияти ва келажакка ишончининг мустаҳкамланиши ташрифнинг ўзи билангина эмас, балки унинг мобайнида белгиланган вазифаларнинг қадр-қиммати ва кўлами билан ҳам боғлиқ бўлди.
Ташриф чоғида давлат раҳбари вилоят аҳолиси, тадбиркорлар, ёшлар ва таълим муассасалари вакилларининг умидлари, ташаббусларига алоҳида эътибор берди. Бу эса кишиларни ўз ғояларини амалга ошириш сари, воҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш сари руҳлантирди. Айниқса иқтидорли ёшлар ютуқларининг эътироф этилиши, уларнинг билим олиши ва касбий ривожланиши учун янги имкониятларнинг тақдим этилиши воҳа йигит ва қизларининг қаддини кўтарди, келажакка ишончини юксалтирди.
Санжар Чориев
Қарши давлат университети профессори