ҚарДУ талабалари халқаро тиббиёт олимпиадасида иштирок этмоқда

2026 йил 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Cэнтрал Ациан Университйда “Келажак тиббиёти – 2026” III Халқаро тиббиёт олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.Нуфузли халқаро билим беллашувида Қарши давлат университети Тиббиёт факультети талабалари ҳам иштирок этмоқда. Олимпиаданинг асосий мақсади тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган ёшларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва клиник вазиятларни ҳал этиш қобилиятини синовдан ўтказиш, шунингдек, халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Иштирокчилар билим ва маҳоратларини намойиш этиш баробарида халқаро тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўладилар. Олимпиада ғолиблари учун 500 миллион, 300 миллион ва 150 миллион сўмлик пул мукофотлари белгиланган. ҚарДУ жамоасига халқаро майдонда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришишларини тилаймиз!