Олий таълим ташкилотлари раҳбарлари ҚарДУ тажрибасини ўрганмоқда
3 Ноябрь 2026, 15:56
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида шаклланган “Қашқадарё тажрибаси”ни республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига оммалаштириш мақсадида тажриба алмашиш жараёнлари бошланди.Бугун Қашқадарё вилоятидаги давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари раҳбарлари Қарши давлат университетига ташриф буюриб, университет фаолияти ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида меҳмонлар Тиллар факультетининг замонавий ўқув биноси, университет кутубхонаси, Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази, “Лочин” футбол клуби учун барпо этилган янги стадион ҳамда Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораториясини кўздан кечирдилар.Ташрифдан кўзланган мақсад — таълим жараёни, талабалар бандлиги, замонавий инфратузилма ҳамда университет ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик борасидаги ҚарДУ тажрибасини ўрганиш ва оммалаштиришдир. Маълумот ўрнида, 30 октябрь – 4 ноябрь кунлари республикадаги олий таълим ташкилотлари ректорлари иштирокида давом этадиган ушбу жараён доирасида ҚарДУ тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилган.