ҚарДУ вакили Хитойдаги халқаро конференцияда иşтирок этмоқда
3 Ноябрь 2026, 16:05
Университет янгиликлари
Айни кунларда Қарши давлат университети Табиий фанлар ва агрономия факультети декани Бахтиёр Бўрихонов Хитой Халқ Республикасида ўтказилаётган “12th International Symposium on Symbiotic Nuclear Power – Symbiotic Nuclear Energy for a Sustainable Tomorrow” халқаро конференциясида иштирок этмоқда. Нуфузли анжуманда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан олий таълим муассасалари профессорлари, етакчи олимлар ҳамда йирик компаниялар вакиллари жамланган. Конференцияда иштирок этишдан кўзланган асосий мақсад хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда ҚарДУнинг илмий салоҳиятини халқаро миқёсда намоён этишдан иборат.