Уч ҳудуддан келган ректорлар ҚарДУдаги янгиланишлар билан танишди
3 Ноябрь 2026, 16:16
Университет янгиликлари
Бугун Тўшкент шaҳри, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги олий таълим муассасалари ректорлари Қарши давлат университетида бўлиб, олийгоҳнинг таълим, илмий фаолияти ва инфратузилмасини ўргандилар. Ташриф давомида меҳмонлар Тиллар факультети биноси, "Лочин" футбол клуби стадиони, Анжуманлар саройи, Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази, Халқаро илмий лабораториялар маркази ҳамда Ёшлар марказида амалга оширилган янгиланишлар ва яратилган имкониятлар билан танишдилар. Ёшлар марказида семинар ташкил этилиб, унда университет ректори Д.Набиев ҚарДУнинг ривожланиш кўрсаткичлари, таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, талабалар бандлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилди. Мулоқот давомида олий таълим тизимидаги долзарб вазифалар, самарали иш усулларини оммалаштириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.