ҚарДУда Product & Unit Economics йўналишидаги Bootcamp давом этмоқда
14 Ноябрь 2026, 04:46
Университет янгиликлари
IT Park Uzbekistan ва Hackonnect ҳамкорлигида ташкил этилаётган интенсив машғулотлар Қарши давлат университети Сунъий интеллект ва стартаплар марказида бўлиб ўтмоқда. Уч кунлик Bootcamp доирасида ментор Севарахон Рузиматова иштирокчиларга стартап ва бизнес лойиҳаларининг молиявий самарадорлигини ошириш, барқарор бизнес моделини шакллантириш ҳамда инвестицияга тайёргарлик кўриш бўйича амалий билимлар бермоқда. Машғулотларда молиявий моделлаштириш, даромад ва харажатларни прогнозлаш, бизнес кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда стартапларни инвестицияга тайёрлаш масалалари қамраб олинмоқда.