Кибержиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

14 Ноябрь 2026, 04:47
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида Тиллар, Педагогика, спорт ва санъат ҳамда Физика-математика факультетлари профессор-ўқитувчилари иштирокида кибержиноятчиликнинг олдини олиш, интернетдан хавфсиз фойдаланиш ва рақамли хавфсизлик маданиятини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбирлар давомида интернет фирибгарлиги, шубҳали ҳаволалар ва зарарли файллардан ҳимояланиш, шахсий ҳамда банк маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, «АПК Қўриқчи» мобил иловасининг афзалликлари, имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берилиб, илованинг киберхавфлардан ҳимояланишдаги аҳамияти тушунтирилди. Университетда киберхавфсизликни таъминлаш, интернет маконидаги турли таҳдид ва фирибгарлик ҳолатларига нисбатан огоҳликни кучайтириш борасидаги профилактик тадбирлар давом эттирилади.