Қарши давлат университети талабаси — ММА бўйича жаҳон чемпиони!
14 Ноябрь 2026, 04:49
Университет янгиликлари
2026 йил 1–7 ноябрь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ММА бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 880 нафардан зиёд спортчи қатнашган мусобақада Қарши давлат университети Педагогика, спорт ва санъат факультети талабаси Ўғилой Жуманова аёллар ўртасида 79,4 кг вазн тоифасида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Финал жангида болгариялик Силвиа Спасовани биринчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган талаба ҳамюртимиз жаҳон чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлди! Ўғилой Жумановани тарихий ғалаба билан табриклаймиз! Келгуси спорт фаолиятида янги зафарлар ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!