ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНДИ!
14 Ноябрь 2026, 04:54
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида ММА бўйича жаҳон чемпиони, университет талабаси Ўғилой Жуманова билан учрашув ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар, мамлакатимизда, хусусан, олий талим муассасаларида спортни ривожлантириш, талаба-йўшларнинг спорт билан мунтазам шугулланıши учун яратилаётган шароитлар ҳамда ҚарДУ талабалари эришаётган ютуқлар ҳақида фикр билдирдилар. Тадбир давомида Ўғилой Жуманованинг жаҳон чемпионатида эришган тарихий натижаси алоҳида этироф этилиб, унга университет раҳбарияти номидан қимматбаҳо эсдалик совғаси ва пул мукофоти топширилди. Мазкур учрашув спортчи талабалар, уларнинг эришаётган натижалари ва муваффақиятлари университет раҳбарияти этиборида эканининг яна бир ифодаси бўлди. Шунингдек, ушбу эътибор ва рағбат талабаларни янги марралар сари интилишга, ўз имкониятларини намоён этишга ҳамда халқаро майдонларда университет шарафини муносиб ҳимоя қилишга ундайди.
Ўғилой Жумановани яна бир бор жаҳон чемпионлиги билан табриклаймиз! Келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
Ўғилой Жумановани яна бир бор жаҳон чемпионлиги билан табриклаймиз! Келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!