ҚарДУ талабалари — жаҳон чемпионати совриндорлари!

14 Ноябрь 2026, 04:59
Университет янгиликлари
Жорий йилнинг 6–8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган самбо бўйича 50-жаҳон чемпионатида Қарши давлат университетининг 4 нафар талабаси Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Жанговар самбо:
Феруза Бобоқолова — 65 кг
Фароғат Нурмаматова — 54 кг
Спорт самбоси:
Мухлиса Турдиева — 80 кг
Санжар Аблакулов — 88 кг
101 мамлакат спортчилари иштирок этган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Талабаларимизни муносиб натижалари билан самимий табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!