Миллий либослар — миллатимиз кўзгуси
14 Ноябрь 2026, 05:00
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультетининг 10-сон талабалар турар жойида миллий қадриятлар, урф-одатлар ва кийиниш маданиятини тарғиб этиш мақсадида “Миллий либослар — миллатимиз кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда талаба-қизлар миллий либосларда иштирок этиб, ўзбек кийимларига хос нафислик ва бетакрор жозибани намоён этдилар. Тадбир Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори N.Boъриева ҳамда тарбиячи-педагог М.Раҳмонова томонидан ташкил этилди.