Bootcamp интенсив дастурининг навбатдаги босқичи ўтказилди
14 Ноябрь 2026, 05:02
Университет янгиликлари
IT Park Uzbekistan ва Hackonnect ҳамкорлигида ташкил этилган Bootcamp интенсив дастурининг навбатдаги босқичи Қарши давлат университети ҳузуридаги Сунъий интеллект ва стартаплар марказида бўлиб ўтди. Уч кунлик Scale & Capital дастури доирасида иштирокчилар бизнесни кенгайтириш, инвестиция жалб қилиш, B2B савдолар ва корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш бўйича менторлар билан назарий ва амалий машғулотларда қатнашдилар. Мазкур ташаббус ҳудудий стартап экотизимини ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.