“Мирзо Улуғбек ворислари” танловининг республика босқичи ғолиблари учун ўқув курслари бошланди

Жорий йилнинг 14-август кунидан Қарши давлат университетида 2023-йилда ташкил этилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловида ғолиб бўлган Қашқадарёлик ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мақсадли ўқув курслари бошланди.

Ўқув курси аввалида университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Холмирзаев ўқув курси иштирокчларига тушунтиришлар ва тавсиялар берди. Шунингдек, ўқув курсининг биринчи кунида иштирокчиларга ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳамда бошқарув ва етакчилик қобилиятлари, ижодий ва креатив фикрлаш бўйича назарий ва амалий машғулотлар борилди. Мазкур ўқув курси жорий йилнинг 25-августига қадар давом этиб, унда иштирокчиларга малакали мутахассислар томонидан тренинглар, амалий машғулотлар ҳамда вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига“TEXNOTUR” ташкил этиш режалаштирилган.