Китоб туманида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” фестивали ўтказилди

Тадбирда сўз олганлар, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тоʻгʻрисида батафсил тоʻхталиб оʻтишди. Фестиваль доирасида маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида "Гимнастрада", "Заковат" мусобақалари, ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий либослар намойиши ташкил этилди. Тадбирда фаол иштирок этган хотин-қизлар ва "Вилоятнинг 100 нафар ихтирочи аёли" кўрик танлови ғолибларига ташаккурномалар топширилди.  Аҳамиятлиси, фестивалда Қарши давлат университети аёл профессор-ўқитувчиларидан Шоҳида Каромова, Гулноза Узоқова, Адиба Шайманова, Гулруҳбегим Равшанова, Роҳила Юлдошева, Раъно Сайдуллева, Чарос Махмадиёва, Азиза Сатторова, Сурайё Холиқова, Наргиза Суярова, Сабоҳат Кенжаева, Нодира Сражиддинова ва бошқалар иштирок этди.